Айрим темир йўл вокзаллари тадбиркорларга ижарага берилади
Жорий йил 10 октябр куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш тўғрисида»ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида ноябр ойидан бошлаб, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Тошкент-Марказий, Самарқанд ва Қўқон темир йўл вокзаллари, уларда жойлашган бўш ҳудудларни тадбиркорларга давлат-хусусий шерикчилик ҳамда шартнома асосида ижарага берилади.
Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Жумладан, Тошкент-Марказий темир йўл вокзалида тадбиркорлар учун 4 минг кв.м жой бўлиб, тадбиркорлар офис учун жой, меҳмонхона, дўкон, хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда савдо марказлари ташкил қилишлари мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, темир йўл вокзалларидаги бўш ҳудудларни ижарага олмоқчи бўлган тадбиркорнинг таклифи ўрганилиб, танланган жой «E-auksion» платформаси орқали ижарага берилади.
Компания тадбиркорлардан қўшимича маълуомт олиш учун Жамият маъмурияти билан боғланишни сўрамоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter