Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим тоифалар учун ID-карталар уйларига бориб расмийлаштирилади

Айрим тоифалар учун ID-карталар уйларига бориб расмийлаштирилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан келгусида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига идентификацияловчи ID-картани расмийлаштириш ва бериш юзасидан бўлинмаларга мурожаат келиб тушган кундан ўн иш куни мобайнида мурожаатчининг доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш ишлари ташкиллаштирилади.

Мазкур тартиб Ички ишлар вазирлигининг таклифи бўлиб, вазирлик, шунингдек, қўшимча тўлов эвазига Ўзбекистон фуқароларига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Давлат хизматлари ягона реестрида белгиланган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги давлат хизматларини доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида давлат хизматларини кўрсатишни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга мазкур ҳужжат лойиҳаси билан Ўзбекистон фуқароларига идентификацияловчи
ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга идентификацияловчи ID-карта расмийлаштириш, визалари муддатини узайтириш бўйича уларнинг доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали давлат хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги Регламент ҳам тасдиқланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг