Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БАА Нукусда 28 миллион долларлик шифохона қуряпти

БАА Нукусда 28 миллион долларлик шифохона қуряпти

Жорий йил 4 апрел куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов хорижий дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари билан Қорақалпоғистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эди.

Дипломатик корпус вакиллари ташриф доирасида Нукус шаҳрида ҳам бўлиб, шаҳардаги энг йирик лойиҳалардан бири – БААнинг 28 миллион долларлик гранти ёрдамида амалга оширилаётган Она ва бола шифохонасида ҳам бўлдилар.

«Бу ерда шифохона ҳақида маълумот олдик. Шифохона, жумладан перинатал марказ 2023 йил сентябр ойида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда», – дейди вазир.  

Эслатиб ўтамиз, дипломатлар, жумладан Мўйноқда ҳам бўлишиб, у ерда Оролбўйида атроф-муҳитни тиклаш ва барқарор ривожланишни таъминлаш борасида Ўзбекистон Ҳукумати томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар билан танишганлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг