Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БААда қийин аҳволда қолган уч ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

БААда қийин аҳволда қолган уч ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

БААнинг Дубай шаҳрида мушкул аҳволда қолган уч нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди.

Ўзбекистон Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, фуқаролар – И.Х., И.Г. ва унинг вояга етмаган фарзанди И.М. 2024 йил 22 декабрь куни яқин қариндошининг таклифи билан БААга келган ва Дубай шаҳрида ижара уйга жойлашган. Ўтган вақт мобайнида улар БААда бўлиш учун виза расмийлаштирмасдан ноқонуний яшаб келган.

Меҳмонларни БАА таклиф қилган шахс 23 февраль куни Қатарга чиқиб кетаётганлигини айтиб, алоқани узган. Март ойи бошида хонадон эгаси ижара пулини тўлаш кераклигини, агар ижара пули тўланмаса хонадонни тарк этишни талаб қилиб, ватандошларимизни кўчага ҳайдаган.

Бош консулхона ходимлари Амирликлардаги «Аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш маркази» хайрия ташкилоти ва фаол ватандошларимиз билан биргаликда ёрдамга муҳтож юртдошларимизга барча зарур кўмак кўрсатишди.

Уларнинг БААда ноқонуний яшаб келган муддатда ҳисобланган 2 минг 178 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик ушбу мамлакатнинг тегишли органлари билан олиб борилган музокаралар натижасида ижобий ҳал қилинди. 

«Uzbekistan Airways» миллий авиакомпаниясининг БААдаги ваколатхонаси эса ушбу фуқароларнинг оиласи бағрига қайтиши учун «Дубай-Тошкент» ҳаво қатновига ҳеч қандай тўловларсиз чипта расмийлаштириб берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг