Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БААга «киритилмаётган» ўзбекистонликлар юзасидан қўшимча маълумот берилди

БААга «киритилмаётган» ўзбекистонликлар юзасидан қўшимча маълумот берилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларпда Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига киришда Ўзбекистон фуқаролари дуч келаётган қийинчиликлар, хусусан, халқаро аэропортларда узоқ давом этган текширувлар туфайли фуқароларнинг ушбу аэропортларда узоқ вақт қолиб кетаётгани ҳақида хабарлар кўпайди.

Ўзбекистон ТИВ расмийси Аҳрор Бурҳановнинг маълум қилишича, мамлакатнинг БААдаги дипломатик ваколатхоналари томонидан ушбу ҳолатларни ҳал қилиш мақсадида фаол чоралар кўрилмоқда. Дипломатлар доимий равишда вазиятни мониторинг қилиб, БААнинг иммиграцион ва бошқа тегишли идоралари вакиллари билан узлуксиз музокаралар олиб бормоқда.

«Ушбу музокаралар фуқароларимизнинг мамлакат ҳудудига имкон қадар тезроқ ва муаммосиз киришини таъминлашга қаратилган бўлиб, масалани жойида ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, аэропортларда юзага келаётган кечикишлар ва текширувларнинг сабаблари аниқланмоқда, бу эса масаланинг келиб чиқиш илдизларини тушуниш ва келажакда бундай ҳолатларни олдини олишга ёрдам беради», – ёзади Бурҳанов.

Ўз навбатида, ўзбекистонликларга имкон қадар қулайлик яратиш мақсадида Абу-Даби шаҳридаги Элчихона ва Дубай шаҳридаги Бош консулхона вакиллари доимий равишда маҳаллий аэропортларда бўлиб, Ўзбекистон фуқароларига кўмак бериб келаётгани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқҳам мазкур масала юзасидан расмий тушунтириш берилган ва унда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари БААнинг тегишли ташкилотлари билан музокаралар ўтказгани ва вазиятни яхшилаш бўйича доимий алоқада бўлиб турилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг