Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банк ғазначиси банкоматдан 212 млн сўмни «туя» қилгани аниқланди

Банк ғазначиси банкоматдан 212 млн сўмни «туя» қилгани аниқланди

Қувасой шаҳрида банкоматдаги пулларни талон-торож қилган ғазначи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Қувасой шаҳар бўлими томонидан АТ «Халқ банки» Қувасой филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда ушбу банк филиали ғазначиси Х.Р. ўзига бириктирилган банкоматни нақд пул билан тўлдириш ҳамда сейф қисмидаги кассеталарни олиш учун рухсат берилганидан фойдаланиб, жорий йилнинг май-июнь ойларида жами 212,8 млн сўмни яқин қариндоши С.Ш. ҳамда ўзининг пластик картасига ўтказиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг