Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бекободдаги Маданият уйи қайта «таъмирланди»  

Бекободдаги Маданият уйи қайта «таъмирланди»  

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бекобод туманидаги «Бекобод цемент» АЖга қарашли бўлган «Бекобод цемент» Маданият уйи биносининг ташқи кўриниши ўзгартирилгани муҳокама қилинмоқда.

Гап шундаки, мазкур бино собиқ иттифоқ даврида қурилган бўлиб, ўзига хос архитектурага эга. Бироқ, маҳаллий аҳоли берган гувоҳликка кўра, бино бир неча йиллардан бери қаровсиз ҳолатда қолиб кетган. Ва якунда бино Havas супермаркетлар тармоғи эгасига – тадбиркорга ижарага берилган.

«Бу тарихий биноларга, ҳатто бизнес тарафидан ҳам, ёмон муносабат! Ахир таъмирлашни бошқачароқ, оқилона йўл билан олиб бориш мумкинмиди?» деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

Ўз навбатида Маданий мерос агентлиги мазкур ҳолатга муносабат билдириб, ушбу бино маданий мерос объекти сифатида қайд этилмаганини маълум қилди.

«Тошкент вилояти «Бекобод цемент» АЖга қарашли бўлган «Бекобод цемент» Маданият уйи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли қарори билан архитектура ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинмаган», – дейилади Агентлик муносабатида. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг