Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бектемир туманида гиёҳвандлик воситаларини ташувчилар қўлга олинди (видео)

Бектемир туманида гиёҳвандлик воситаларини ташувчилар қўлга олинди (видео)

Республика бўйлаб ўтказилаётган "Қора дори 2025" тезкор профилактик тадбири давом этмоқда.

Тошкент шаҳар Бектемир тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор қидирув вакиллари томонидан шубҳали шахслар тўхтатилиб, холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.

Текширув давомида улардан бирининг ёнида 16 дона сариқ ва 1 дона кўк рангли изолентага ўралган оқ рангли ўткир ҳидли кукунсимон модда борлиги аниқланган.

Тезкор тадбир давомида мазкур шахснинг қўл телефони текширилганда унинг гиёҳванд модда етказиб берувчи шахс билан ёзишмалари топилган.

Тадбир давомида телефон ёзишмалари орқали аниқланган етказиб берувчи шахснинг хонадонидан жами 14 та кассетада 140 дона оқ-қизил рангли капсулалар ва 2 та шаффоф рангли полиэтилен пакетга ўралган ўткир ҳидли кукунсимон моддалар аниқланган.

Экспертиза хулосасига кўра, дастлабки гумонланувчидан олинган гиёҳванд моддаларнинг иккитаси кучли таъсир қилувчи модда, 16 дона ўрамдаги далилий ашё эса 5,94 грамм синтетик модда экани аниқланган.

Хонадондан топилган дори воситалари ҳам кучли таъсир қилувчи моддалар ва икки дона пакет ичидаги модда эса гиёҳвандлик воситаси эканлиги ўз тасдиғини топди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 273-моддаси 5 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг