Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биржада суюлтирилган газ нархи тушяпти – ЎзРТХБ

Биржада суюлтирилган газ нархи тушяпти – ЎзРТХБ

Бугун, 8 ноябр куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра, суюлтирилган газнинг нархи ноябр ойининг бошларига нисбатан 14 фоизга пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 724 минг сўмни ташкил этди (бир литр учун ўртача 5 520 сўм).

Бу ҳақда ЎзРТХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бу, ўз навбатида, биржада суюлтирилган газ нархи сентябр ойида қайд этилган ўртача нарх ( бир тоннаси учун 8 800 минг сўм)дан ҳам паст даражага тушганлигини англатади.

Сўнги кунларда биржага қўйилаётган суюлтирилган газнинг ҳажми ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, октябр ойида биржа савдоларига бир кунда ўртача 1 500 тонна суюлтирилган газ қўйилган бўлса, ноябр ойининг ўтган даврида ушбу кўрсаткич 2 000 тоннагача етмоқда, яъни ўртача 25 фоизга ўсган.

Шу билан бирга, биржа савдоларига қўйилаётган АИ-80 маркали автомобил бензин ҳажмини ортиши ҳам кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг