Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бизнесни ривожлантириш банки ташкил этилади – Президент қарори

Бизнесни ривожлантириш банки ташкил этилади – Президент қарори

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ негизида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ташкил этилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, мазкур банкнинг фаолияти устувор равишда кичик бизнес субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш ва уларга комплекс хизматлар кўрсатишга йўналтирилади.

Шунингдек, Бизнесни ривожлантириш банки ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади:

  • Халқаро молия институтларининг маблағлари ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали истиқболли кичик бизнес лойиҳаларни амалга оширадиган «Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси» МЧЖ;
  • Кичик тадбиркорлик субъектларига бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш,  молиялаштириш ва ишга туширишга кўмаклашиш, уларга консалтинг хизматларини кўрсатишга масъул бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг