Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болаларни зўравонликнинг барча туридан ҳимоялашга доир қонун қабул қилиняпти

Болаларни зўравонликнинг барча туридан ҳимоялашга доир қонун қабул қилиняпти

ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида депутатлар «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.

Қайд этилишича, мазкур қонун лойиҳаси болаларга нисбатан зўравонлик шаклларига тариф бериб, уларни содир этишни тақиқлаш ҳамда қонунга биноан таъқиб қилишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашни назарда тутмоқда.

Шунингдек, зўравонликдан жабрланувчининг ҳуқуқлари белгиланиб, зўравонлик тўғрисидаги ариза билан тегишли ваколатли органларга ёки судга мурожаат этиш, ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ҳамда маънавий зиён компенсация қилиниши талаб қилинмоқда.

Бундан ташқари, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга чек қўйишнинг умумий чора-тадбирлари белгиланмоқда.

Қолаверса, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) иштироки ҳамда уларнинг мажбуриятлари белгиланмоқда. Жумладан, ота-оналар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиши, уларга ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиши шартлиги, болаларни тарбиялашда уларни жисмоний жазолаш тақиқланиши назарда тутилмоқда.

Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасининг долзарблигини инобатга олган ҳолда қўллаб-қувватладилар. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг