Бош прокуратурадан «Нукус воқеалари» иштирокчиларига куч ишлатилган ёки йўқлиги бўйича ахборот сўралди

Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзоларининг навбатдаги йиғилишида айни кунларда Бухоро вилоятида бўлиб ўтаётган Нукус воқеалари юзасидан суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари таҳлил қилинди ва уларнинг Комиссия аъзоларига билдирган фикрлари билан солиштирилди.
Йиғилишда Мустақил комиссия аъзоларининг суд жараёнларида иштирок этиши давомида бу борада юзага келаётган ва кенг аҳоли вакилларини хавотирга солаётган ҳолатлар ўрганиб чиқилгани таъкидланди. Шунингдек, мазкур маълумотларга ойдинлик киритилишини сўраб Бош прокуратурага мурожаат қилинди.
Мурожаатда оммавий тартибсизликларни содир бўлишида айбдор сифатида ҳибсга олинган 516 нафар фуқаро, ҳозирда иши судда кўриб чиқилаётган 22 нафар айбланувчи, ёпиқ муассасаларда вақтинча ушлаб турилган бошқа шахслар, маъмурий жавобгарликка тортилганлар, шунингдек, тартибсизликлар вақтида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идоралар томонидан ортиқча куч-восита ишлатилган ёки ишлатилмаганлиги ҳамда инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ахборот бериш сўралди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter