Бош вазир номзодини кўриб чиқиш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига ўтказилмоқда
Илғор хорижий тажриба инобатга олиниб, Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш ваколати Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига ўтказилмоқда.
Бу ҳақда бугун, 9 март куни Олий Мажлиснинг Қуйи палатасида бўлиб ўтаётган Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида маълум қилинди.
Қайд этилишича, мазкур ҳужжат лойиҳасига кўра, Бош вазир номзодини Қонунчилик палатасига тақдим қилишдан олдин Президент томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш тартиби жорий этилмоқда. Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин Президент Бош вазирни лавозимга тайинлайди.
Амалдаги тартибга кўра, Бош вазир номзодини илгари суриш фақат Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп овоз олган партия иродасига боғлаб қўйилган. Янги таклиф этилаётган тартиб орқали эса барча сиёсий партиялар фракцияларининг Бош вазир номзодини кўриб чиқишдаги иштироки таъминланади. Яъни, бу борадаги қоидалар янада демократлаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter