Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугундан «метан заправка»ларнинг иш вақти яна қисқартирилди

Бугундан «метан заправка»ларнинг иш вақти яна қисқартирилди

Бугун, 12 декабрдан республика бўйлаб барча АГТКШ («метан заправка»)лар иш вақтига ўзгартиришлар киритилиб, соат 06:00 дан 12:00 гача этиб белгиланди. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ берган маълумотга кўра, бунга айрим жойларда табиий газ истеъмоли ортгани ва газ босимининг пасайгани сабаб бўлган.

«Ушбу чоралар вақтинчалик бўлиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган вақтда қўлланилади», – дейилади расмий хабарда.

Ўзгидромет маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массаси 14-15 декабрь кунлари чекина бошлайди ва совуқ кучсизлашади.

Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги ҳаво совиши муносабати билан жорий йил 8 декабр куни республика бўйлаб метан шохобчалар соат 6:00 дан 15:00 гача ишлашга ўтгани ҳақида хабар берган эди.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг