Кучли чанг бўрони туфайли Бухорода аэропорт фаолияти чекланди
Uzbekistan Airports матбуот хизматининг хабар қилишича, ноқулай об-ҳаво шароити — кучли чанг бўрони, кўриш масофасининг 500 метргача пасайиши сабабли Бухоро аэропортида соат 11:40 гача самолётларни қабул қилишда вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
Шу муносабат билан Uzbekistan Airways нинг Тошкент—Бухоро йўналиши бўйича HY21 рейси маҳаллий вақт билан соат 08:56 да Навоий шаҳридаги муқобил аэродромга қўнди. Йўловчилар ер усти транспортида Бухорога етказилган.
Шунингдек, 24 декабрдаги HY285/286 рейслари ўзгартирилган жадвал ва йўналиш бўйича амалга оширилади:
HY285 Навоий—Истанбул, жўнаш маҳаллий вақт билан соат 13:00 да.
HY286 Истанбул—Бухоро, жўнаш маҳаллий вақт билан соат 19:15 да, Бухорога етиб келиш 23:25 да.
HY22 Бухоро—Тошкент, жўнаш маҳаллий вақт билан соат 00:01 да, Тошкентга етиб келиш соат 01:00 га режалаштирилмоқда.
24 декабрь куни Бухородан ташқари Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятининг баъзи туманларида ҳам чанг-тўзон кузатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter