Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода тунда шўхлик қилган «Cobalt» ҳайдовчиси жаримага тортилди

Бухорода тунда шўхлик қилган «Cobalt» ҳайдовчиси жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда «Тоза ҳавода дам олишни хоҳласангиз Бухорога келинг» сарлавҳаси остида жойланган видеолавҳа эълон қилинди. Ҳолат юзасидан Бухоро ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур видео шу куни Бухоро шаҳар ИИО ФМБ Навбатчилик қисмида тегишли тартибда қайд қилиниб, ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ҳолат юзасидан (80 O 503 KA) давлат рақам белгили, «Cobalt» русумли автотранспорт воситасида содир этилганлиги ва уни бошқарган ҳамда автомашина салонининг олд ойнасидан тана аъзосини ташқарига чиқарган фуқаролар шахсига аниқлик киритилиб, ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг