Бухорога 12 та замонавий автобус олиб келинди

Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган жамоат транспорти хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида янги автобуслар харид қилиниши бўйича ишлар давом этмоқда.
Хусусан, Бухоро вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона жорий йил январь ойида Хитойнинг «Zhongtong Bus Holding Co., Ltd.» компанияси билан 24 та замонавий автобус харид қилиш бўйича шартнома имзолаган.
Шартнома асосида автобусларнинг илк 12 таси 27 май куни Бухоро шаҳрига етиб келди. Қолган 12 та транспорт воситаси эса июн ойи охиригача вилоятга олиб келиниши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter