Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқда Алишер Навоий таваллуди нишонланди

Чирчиқда Алишер Навоий таваллуди нишонланди

Ҳазрат Навоий бобомиз тавваллудининг 578 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг Тарих ва тиллар факультети ҳамда мусиқа таълими йўналиши талабалари томонидан адабий-бадиий кеча ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан професср-ўқитувчи ва таниқли навоийшунос олимлар адабиёт майдонининг ёрқин сиймоси бўлмиш Навоий бобомизнинг ижодини сидқидилдан ўрганиш бўйича тавсиялар берди.
Талабалар томонидан "Хамса" асаридаги достонлар саҳналаштирилиб, шоирнинг ғазал, рубоий, туюқларидан намуналар келтирилди.

Мазкур кеча институт талабаларининг шеърият даҳосига бўлган юксак эҳтиромининг тасдиғидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг