Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқда «бозорқўм» иштирокидаги жанжал судда кўриладиган бўлди

Чирчиқда «бозорқўм» иштирокидаги жанжал судда кўриладиган бўлди

Ижтимоий тармоқларда «Чирчиқда бозорқўм одамларни норозилиги ва нафратини уйғотмоқда» изоҳи билан видео хабар тарқалди. Вилоят ИИББ эса мазкур ҳолат ўрганилгани ва тегишли чоралар кўриганини маълум қилмоқда.

Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан аниқланишича, жараёнда иштирок этган 56 ёшли фуқаро Т.Т. (1-кичик ноҳия деҳқон бозори маъмурияти бошлиғи) шу бозорда нон сотувчи аёл ва унинг 22 ёшли ўғли билан, улар нон растасидан ташқарида савдо қилаётганлиги учун тортишган ва бу воқеа жанжалга айланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, иштирокчиларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун судга юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг