Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқда Қозоғистоннинг М.Ауэзов номидаги университети филиали очилади

Чирчиқда Қозоғистоннинг М.Ауэзов номидаги университети филиали очилади

Чирчиқ шаҳрида М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университети нотижорат акциядорлик жамиятининг филиали ташкил этилади.

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб – иқтисодиёт тармоқлари учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, таълим, илм-фан ҳамда ишлаб чиқаришнинг узлуксизлиги ва изчиллиги тамойиллари, шунингдек, жаҳоннинг нуфузли ўқув-илмий марказлари билан уйғун интеграциялашув асосида мутахассисларни, илмий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини юксалтириш белгиланмоқда.

Университет филиали кадрларга бўлган эҳтиёж асосида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади. 

Қарор лойиҳасида Университетнинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси эканлиги, абитуриентлар қабули ва филиал битирувчиларини аттестациядан ўтказиш Университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилиши, Университет дипломи Ўзбекистон ҳамда Қозоғистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олиниши назарда тутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг