Чорвоқ сув омборига канализация оқова сувлари оқиб тушаётгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқлар орқали Чорвоқ сув омборига канализация оқова сувлари оқиб тушаётгани ҳақида эълон қилинган хабар юзасидан Давлат экология қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилаётган ўрганишлар давомида Бўстонлиқ тумани Новобод маҳалласидаги «Чорбоғ оромгоҳи» нинг юқори ҳудудида «Чимгонсой» сойидан оқиб ўтувчи сувлар автомобиль йўлининг таг қисмидаги қувур орқали сув омборига қуйилаётганганлиги, хабарда келтирилгани каби сув омборига маиший ва ишлаб чиқариш оқова сувлари оқизилмаётгани маълум бўлди.
Шундан сўнг мутахассислар томонидан лаборатория таҳлили учун сувдан намуналар олинди.
Ишчи гуруҳи томонидан Чорвоқ сув омбори атрофида жойлашган хизмат кўрсатиш объектлари, тадбиркорлик субъектлари, жумладан, меҳмонхоналар, пансионатлар ва бошқа аҳоли дам олиш масканларининг оқова сувларни тозалаш ҳолати, шунингдек, Бўстонлиқ туманида аҳоли ва туристлар учун қулай шароитлар яратиш, мавжуд инфраструктурани янада яхшилаш, чиқинди тўплаш шохобчалари ва чиқинди қутилари тармоғини кенгайтириш масалалари ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter