Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чуст йўлида «Жигули» ЙТҲга учраб ёниб кетди. Жабрланганлар бор

Чуст йўлида «Жигули» ЙТҲга учраб ёниб кетди. Жабрланганлар бор

Бугун, 27 август куни тонгда Наманган вилояти Чуст тумани ҳудудидан ўтувчи ПР-112 Фарғона халқа йўлининг 52-километрида ЙТҲ содир бўлди.

Наманган ФВБ Ахборот хизмати берган хабарга кўра, ҳодиса ҳақидаги хабар соат 03:45да келиб тушган бўлиб, унда Наманган-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган «Lacetti» ва «ВАЗ 2107» русумли автомашиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани, «Жигули» автомашинасинг ёнаётгани хабар қилинган.

Келиб тушган хабарга асосан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, туман қутқарувчилари воқеа жойига юборилган ва қутқарувчилар томонидан ёнғин бартараф этилган.

«Ёнғин натижасида жабрланганлар бор, ҳозирда содир бўлган ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади ФВБ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг