Дам олиш кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги 12-13 апрель кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Маълум қилинишича, эртага, 12 апрель куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти чўл ҳудудларида ёмғир ёғади ва момақалдироқ кузатилади.
13 апрель – якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида
фақат кечки пайтда баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар кузатилади. Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди.
Ушбу кунларда кўпчилик вилоятларда жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати 27-32 даража атрофида, баъзи жойларда 34 даражагача, жанубда
36 даражагача бўлади. Фақат республиканинг шимолида 12 апрелда ҳаво ҳарорати 18-23 даражагача пасаяди, аммо 13 апрелга келиб, ҳарорат яна кўтарила бошлайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 12 апрель куни ёғингарчилик кутилмайди, 13 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.
Тошкент шаҳрида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда,
фақат 13 апрель куни кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади.
Ҳарорат асосан кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 27-32 даража бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter