Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Даулетмурат Тажимуратовнинг аппеляцияси қаноатлантирилмади: жазо муддати ўзгаришсиз қолди

Даулетмурат Тажимуратовнинг аппеляцияси қаноатлантирилмади: жазо муддати ўзгаришсиз қолди

Жорий йил 31 январь куни, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий  тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига, жумладан, ушбу жиноят ишида асосий айборлардан бири бўлган Даулетмурат Тажимуратовга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинган эди.

30 март куни эса биринчи инстанция судининг ҳукми устидан судланувчилар Д. Таджимуратов ва 15 киши аппеляция тартибида шикоят берган эди.

Бугун, 5 июнь куни Олий судда Нукус воқеалари бўйича юқоридагиларга оид жиноят иши юзасидан келтирилган апелляция шикоятини кўриб чиқиш якунига етди.

Унга кўра, Даулетмурат Тажимуратовнинг жазо муддати ўзгаришсиз қолдирилган. Яъни унинг шикояти қаноатлантиришсиз қолдирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг