Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат ташкилотларида қисқартириш кетаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Давлат ташкилотларида қисқартириш кетаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Президент матбуот котиби ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида тарқалаётган хабарларга расмий муносабат билдирди.

Шерзод Асадовга кўра, мазкур маълумотлар расман тасдиқланмаган ва барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

«Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади», – деб ёзади Асадов.

Ўз навбатида, ОАВ, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишлари сўраляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг