Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дрондан фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилади

Дрондан фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган мажлисида «Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида республика ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлардан ноқонуний фойдаланишни биринчи марта содир этган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик ўрнига маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Бу каби ҳуқуқбузарликларни такрор содир этганлик учун жиноий жавобгарлик жазо чораларини енгиллаштириш назарда тутиляпти.

Киритилаётган нормалар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, мамлакатга чет эллик туристларнинг кенг жалб этилиши учун қулай шароитларни таъминлаш, шунингдек республиканинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Аввалроқ Конституциявий суд ҳукумат ва Олий Мажлиснинг учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш (Жиноят кодексининг 244(4)-моддаси) учун жиноий жавобгарликни енгиллаштириш, шу жумладан, маъмурий преюдиция киритиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг