Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунё оқ ранг билан қопланган йилнинг биринчи қори

Майсазор, далаю дашт, шаҳару қишлоқ бўйлаб тарқалаётган қор фаришталари. Мавсумнинг биринчи аёзли қор одами.  Мавсумнинг биринчи қорболаси...

Қишнинг биринчи қори энг сеҳрли қордир. Бугун баъзи болакайлар биринчи марта қорбўрон ўйнашади, биринчи марта улар қор устида булутларда юргандек юришади, биринчи марта унинг ҳатто таъмини ҳис қилишади. Бу завқ улар ҳеч қачон унутмайдиган нарса ва шунинг учун ҳам у жуда чиройли.

Дунё оқлик билан қопланса, тинчлик бўлади. Барча тартибсизлик, нафрат ва ғазабни ичга ютасиз. Чунки атроф оппоқ, дунё сукутга чўмгандек бўлади. Ягона ҳаракат – бу ёғаётган қор.

Биринчи қор нимаси билан латофатли ва завқли, катта ёшли одамлар учун ҳам, ҳатто? Улар бугун болалигини эслайди. Болаликдаги завқни қайта-қайта ҳис қилади.

Биринчи қор яна мўл-кўлчилик, барака. Осмондан гўёки қут-барака ёғаётгандек.

Дунё оқ ранг билан қопланган йилнинг биринчи қори. Анави ўткинчи йўловчи, тик туриб хаёл сураётган аёл, қорбўрон ўйнаётган болалар, қор кураётган амаки –  барчаси сенда эртанги кунга бўлган умид ва ишончни кўрмоқда...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг