Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Экологларга бўлаётган босим»ни Бош прокуратура ўрганишни бошлади

«Экологларга бўлаётган босим»ни Бош прокуратура ўрганишни бошлади

Бир муддат олдин Тошкент шаҳрининг айрим туманлари эколог ходимлари «Яшил макон» электрон платформасида амалда экилмаган дарахтларни «экди» қабилида тасдиқлаш борасида туман ҳокимликлари, ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан босимга учраётгани ҳақида хабар берилган эди. 

Бош прокуратура мазкур ҳолатга эътибор қаратиб, ҳолат бўйича текшириш ишлари бошланганини маълум қилди.

Идора матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда «давлат органлари мансабдор шахслари томонидан мансаб ваколатлари суиистеъмол қилинган ҳолда экология вазирлигининг Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлари ходимларига нисбатан кўчатлар экилганлиги тўғрисидаги асоссиз маълумотларни махсус электрон платформага киритиш борасида тазйиқ ўтказилганлиги ҳақидаги хабар асосида текшириш» бошланган.

Таъкидланишича, текшириш давомида хабардаги ҳар бир ҳолат ўрганилиб, унда эътироф этилган давлат органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг