Электр энергиясига ҳисоблагич орқали чеклов киритилади: вазирлик тушунтириш берди
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарори билан 2018 йил 12 январь куни қабул қилинган 22-сонли қарорга қўшимчалар киритилган. Унга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан истеъмол қилинадиган электр энергиясидан оқилона фойдаланиш мақсадида маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмоли юклама орқали чегараланади.
Бунда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан ҳамда жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ҳисоблагич орқали 10-15 кВт (10 000 – 15000 Вт) қувват доирасида чеклов киритилади.
Энергетика вазирлиги берган изоҳга кўра, бундай чора эскирган ва ортиқча юклама билан ишлаётган электр тармоқлари ва трансформатор пунктлари жойлашган маълум бир ҳудудларда истеъмолчиларни узоқ вақт электр таъминотидан узилиб қолмаслигини таъминлаш мақсадида зарурат юзасидан қўлланилади. Яъни, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан ҳамда жойлашган ҳудудидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоблагич орқали 10-15 кВт қувват доирасида чеклов киритилади.
Бу жорий йил қиш ва ёз ойларида кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити каби вазиятлардагина маълум бир вақт оралиғида электр тармоқларига ортиқча юкламалар тушишини олдини олиш учун амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter