Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электр истеъмолидаги «базавий меъёр» тўғрисида тушунтириш берилди

Электр истеъмолидаги «базавий меъёр» тўғрисида тушунтириш берилди

Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 204-сонли қарори қабул қилинганидан сўнг аҳоли орасида қарорнинг айрим бандларини нотўғри талқин қилиш ҳоллари кузатилди.

Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев мазкур қарор юзасидан айрим тушунтиришларни бериб ўтмоқда.

Аввало, электр энергиясидаги баъзавий меъёрлар борасида.

Бунда аҳоли бир ой давомида 200 киловатт-соат электр энергияси ишлатса, бунинг учун 450 сўмдан 90 минг сўм тўлайди. Лекин бу миқдор 201 киловатт-соатга ошиб кетса, асло барчаси учун 900 сўмдан тўламайди. Аксинча, агар ой давомида 201 киловатт-соат электр энергияси истеъмол қилинча, шунинг 200 киловатт-соати учун 450 сўмдан, фақат базавий нормадан ортиқча ишлатилган 1 киловатт-соат учун 900 сўм пул тўлайди.

Шунингдек, айримларнинг энди нарх-наво ошиб кетади, мазмунидаги хавотири ҳам ўринсиз.

Чунки, 2024 йил 1 майдан эътиборан тадбиркорлик субъектлари (яъни, I ва II гуруҳ вакиллари) учун эмас, балки аҳоли истеъмолчилари учунгина тарифлар ўзгармоқда. Бунинг эса ишлаб чиқаришга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Мавзуга доир: Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Бундан ташқари аҳоли орасида 1 майдан эътиборан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ҳам нарх ошиши борасида гап тарқалди.

Юқорида таъкидланганидек, бу тариф ўзгаришлари фақат аҳоли истеъмолчилари учун, холос. Қолаверса, АГТКШлар учун Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 173-сонли қарори билан жорий йил 1 июнга қадар чакана нархни 3 минг 350 сўм миқдорида сақлаб туриш мажбурияти юклатилган. Шунинг учун 1 июнь санасигача бу борада қандайдир ўзгариш бўлиши мутлақо мумкин эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг