Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди Ўзбекистон аҳолиси ҳаво сифати ҳақида хабардор қилиб борилади

Энди Ўзбекистон аҳолиси ҳаво сифати ҳақида хабардор қилиб борилади

Ўзбекистонда чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг салбий оқибатларини юмшатиш доирасида 2024 йил 1 мартдан бошлаб ҳудудларда чанг бўрони содир бўлаётганда ва атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалари белгиланган нормадан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини огоҳлантириш, юрак-қон томир ва нафас йўллари касалликларига чалинган ҳамда соғлиғи ҳавонинг ифлосланишига таъсирчанлиги юқори бўлган бошқа фуқароларни зарур профилактик чоралар тўғрисида доимий хабардор қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Шунингдек, ўлчами 500 метр квадрат ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонларида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талабларни жорий этиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Маълумот учун, айни кунларда «Замин» фонди кўмаги ёрдамида Фарғона, Андижон, Наманган, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрига ҳаво сифат даражасини мониторинг қилувчи замонавий стационар постлар етказилди. 

Шунингдек, яқин кунларда Ўзгидрометнинг 7 та шаҳар атмосфера ҳавоси сифати тўғрисидаги бюллетень маълумотлари қаторига яна 7 та шаҳар маълумотлари ҳам қўшилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг