Энди ўзбекистонлик дипломатлар Индонезияга визасиз боришлари мумкин бўлади

Ташриф билан Жакартада бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Индонезия ташқи ишлар вазири Сугионо билан учрашган.
Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовнинг ўзи телеграм каналида маълум қилди.
«Индонезия ташқи ишлар вазири Сугионо жаноби олийлари билан самимий ва кенг қамровли учрашув ўтказишдан мамнунмиз. Индонезия Ташқи ишлар вазирлиги жамоасига делегациямиз номидан меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирамиз. Бугунги кун тартибимиз кенг кўламли бўлиб, ҳамкорликнинг барча соҳаларини қамраб олди ва янги марраларни белгилади. Асосий мақсадимиз – муносабатларимизни жадаллаштириш, ришталарни мустаҳкамлаш, икки давлат халқларини янада яқинлаштириш. Мамлакатларимизни бир-бирига боғлаб турувчи мустаҳкам пойдевор ва олдинда эришиш учун катта имкониятлар мавжуд. Албатта, иқтисодий дипломатия устувор вазифа бўлиб қолмоқда», – деб ёзади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
У, шунингдек, учрашув якунида дипломатик паспорт эгалари учун виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланганини маълум қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 23 июнда ўрнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter