Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эндиликда уй-жой сотиб олишда тўловни қурувчига эмас, банкка тўлаш тизими жорий қилинади

Эндиликда уй-жой сотиб олишда тўловни қурувчига эмас, банкка тўлаш тизими жорий қилинади

Эндиликда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади. Бу уйларни сотиб олмоқчи бўлган одамлар эса пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълум қилди.

Қайд этилишича, банклар харидорлардан йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Яъни, банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк вазифасини ўтаб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширилишига кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларида  Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш, лойиҳаларни кўриб чиқиш муддатлари оптималлаштирилади. Йил якунига қадар 16 қаватдан юқори бўлган бинолар қуриш бўйича Тошкент архитектура-қурилиш университети қошида алоҳида Конструкторлик бюроси ташкил қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг