Эртага баъзи ҳудудларда 35° гача ҳаво исийди

Гидрометеорология хизмати агентлиги 11 апрель санаси учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳри:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 28-30° бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилояти:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 28-33° бўлади.
Навоий ва Бухоро вилоятлари:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 30-35° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 26-31° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 30-35° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 25-30° бўлади.
Тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter