Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эскирган тизим сабаб ичимлик сувининг чорак қисми исроф бўляпти

Эскирган тизим сабаб ичимлик сувининг чорак қисми исроф бўляпти

Ўзбекистонда таъмирталаб тизимларда вужудга келаётган авариялар натижасида ичимлик сувининг 25,7 фоизи йўқотиляпти.

«Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва уни истеъмолчиларга етказиб берилишидаги  асосий муаммо бу  10 942 та сув иншоотларининг 2 318 таси яъни 21,2 фоизи, 89 минг км марказий ва ички тармоқларнинг 23,6 минг км ёки 26,5 фоизи таъмирталаб ҳолатга келиб қолганидадир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2030 йилга келиб марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини 90 фоизга етказиш мақсадида 2023-2030 йилларда республика бўйича 50 минг километрдан ортиқ ичимлик суви тармоқлари ҳамда 2 000 та иншоотлар қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилгани айтилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг