Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона вилояти ҳокими 3 нафар боксчига уй совға қилди

Фарғона вилояти ҳокими 3 нафар боксчига уй совға қилди

Халқаро майдонда юқори натижаларни қайд этган 54 нафар фарғоналик спортчига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда совғалари топширилди.

Жумладан, бокс бўйича жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев, жаҳон чемпионати совриндорлари Лазизбек Мулложонов ва Навбаҳор Ҳамидоваларга Фарғона шаҳридаги Экошаҳар ҳудудидан хонадон ажратиш сертификатлари тақдим этилган.

Мамлакат тарихида илк бор камондан отиш бўйича Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритган камондан ўқ отиш бўйича Осиё кубоги соҳибаси Зиёдахон Абдусатторова, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган IV Пара Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ҳамда Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари йўлланмаси соҳибларига айланган Моҳигул Ҳамдамова, Ёрқинбек Одилов, Дилафруз Аҳмаджонова, Азизбек Абдулҳабибовларга 50 миллион сўмдан, IV Пара Осиё ўйинлари чемпионлари Иродахон Рустамова ва Шаҳинахон Йигиталиеваларга 40 миллион сўмдан пул мукофоти топширилди.

Спортнинг турли йўналишларида жорий йилда бўлиб ўтган Осиё ва жаҳон чемпионатларида, IV Пара Осиё ўйинларида совриндорлар қаторидан ўрин олган қатор спортчилар 10 миллион сўмдан 20 миллион сўмгача миқдорда пул мукофотларига эга бўлдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг