Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ёғади – Ўзгидромет

Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ёғади – Ўзгидромет

Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича Фарғона водийси вилоятларида, кечга томон Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ўзгидромет хабарига кўра, республиканинг қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30 даража бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди, фақат   кечга томон  қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-29 даража бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади,  момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида  баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг