Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада 4 киши «фастфуд»дан заҳарланди

Фарғонада 4 киши «фастфуд»дан заҳарланди

6 ноябрь, чоршанба куни Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 4 киши «фастфуд»дан заҳарланиб, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

Cанэпидқўмита Фарғона вилояти бошқармаси берган маълумотга кўра, ушбу хабарномага асосан санитария-эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилди.

Суриштирув давомида беморларнинг 2 нафари 5 ноябрь куни тушлик вақтида туманнинг «Яйпанбозорбош» МФЙ Ибн Сино кўчасида фаолият олиб бораётган «фастфуд» маҳсулоти тайёрлаб сотиш шохобчасида хот-дог маҳсулотини истеъмол қилганлиги, яна 2 нафар бемор эса  ушбу туманнинг «Оқтепа» МФЙ Туркистон кўчасида фаолият олиб бораётган шохобчадан хот-дог маҳсулотини истеъмол қилганлиги маълум бўлди.

Беморлар шифохонада шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, «ошқозон-ичак фаолиятининг функциясини бузилиши» ташхиси қўйилган. Беморларнинг умумий ҳолати қониқарли.

«Ушбу ҳолат Санэпидқўмита мутахассислари томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда», – дейилади Санэпидқўмита Ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг