Фарғонада ётоқхонасида гиёҳванд моддасини сақлаб келган шахс ушланди
Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи фуқаро ўз ётоқхонасида «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани фош этилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 04 февраль куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тепақўрғон маҳалла ҳудудида яшовчи Ҳ.Н.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ётоқхонасида «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter