Фарғонага 24 та замонавий автобус олиб келинди

Фарғона шаҳрига жамоат транспорти учун Хитойдан 24 та замонавий автобус олиб келинди.
Янги автобуслар шаҳарнинг иккита йўналиш бўйлаб ҳаракатланади ва кунига 10 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Жиззах шаҳрига ҳам Хитойдан 30 дона «ZHONG TONG» русумли замонавий автобуслар олиб келинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter