Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Фармконтрол» дорихоналарни қалбаки дорилардан огоҳлантирмоқда

 «Фармконтрол» дорихоналарни қалбаки дорилардан огоҳлантирмоқда

ССВ ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари ва тиббиёт буюмларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларни қалбаки дорилар савдоси юзасидан огоҳликка чақирмоқда.

Марказ ахборот хизматининг таъкидлашича, дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига,  шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш фармацевтика соҳасида лицензия талаблари ва шартлари этиб белгиланган.

«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.

Ҳукуматнинг 80-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра эса давлат рўйхатидан ўтмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, давлат рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузиш ҳисобланиб, лицензияни бекор қилишга асос бўлиши эслатилмоқда.

«Юқоридагиларга асосан, мазкур лицензия талаблари ва шартларини бузган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар) барча ташкилотларни фаолият учун берилган лицензияси бекор қилиниб, қатъи чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз», – дейилади Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ахборот хизмати маълумотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Чортоқ туман тез ёрдам бўлими фельдшери уй шароитида бир нечта номдаги дори воситаларини ишлаб чиқаргани ва  уларни Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқариб келгани аниқланган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг