Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Футбол: 2030 ва 2034 йилларда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган мамлакатлар аниқланди

Футбол: 2030 ва 2034 йилларда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган мамлакатлар аниқланди

Кеча, 11 декабрь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди. Унда ташкилотга аъзо жами 211 та ассоциация тўпланган.

Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.  

Ушбу мусобақанинг фақат биринчи учта ўйини Уругвай, Аргентина ва Парагвайда бўлиб ўтади. Қолган барча ўйинлар Марокаш, Португалия ва Испанияда ўтказилади.  

Аслида, 2030 йилги жаҳон биринчилигининг ҳақиқий мезбонлари Марокаш, Португалия ва Испания. Аргентина, Уругвай ва Парагвайдаги ўйинлар футбол бўйича Жаҳон чемпионатлари ўтказила бошланганига 100 йил тўлиши шарафига уюштирилади.  

Саудия Арабистони эса 2034 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган бўлди. Баҳслар мамлакатнинг Ар-Риёд, Жидда, Абха, Ал-Хубар ва Неом шаҳарларидаги 15 та стадионда ўтказилиши режалаштирилмоқда.  

Маълумот учун, аввалроқ, Австралия 2034 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказишга даъвогар бўлган. Бироқ, якунда тегишли ҳужжатларни топширишдан воз кечган.  

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мамлакатлари мезбонлик қилади ва чемпионат ўша йилнинг 11 июнь - 19 июль кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг