Газ ва «свет» компенсацияси учун аризалар қабули бошланди

Жорий йил 1 майдан Ўзбекистон бўйлаб эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил давомида компенсация тўлаш амалиёти йўлга қўйилди. Эндиликда компенсация фақат қиш мавсуми (ноябр–феврал)да эмас, ҳар ойда тўлаб берилади.
Эҳтиёжманд оилалар учун 1 июндан бошлаб ариза топшириш бошланди.
Компенсациялар айрим тоифаларга мансуб оилаларга берилади. Жумладан, Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестирига киритилган оилалар – бунда оила аъзоларига тўғри келадиган ойлик даромад 669 минг сўмдан кам бўлиши лозим.
Шунингдек, икки реестрга ҳам кирмаган, аммо мол-мулки кам ва ойлик даромади ҳар бир аъзога 1 млн сўмдан кам бўлган оилалар ҳам ушбу ёрдамдан фойдалана олади.
2024-2025 йилги иситиш мавсуми учун умумий кам таъминланган оилаларга 313,6 млрд сўм ёрдам берилган бўлса, эндиликда бу тизим янада кенгайтирилиб, 2025 йилда умумий ҳисобда 1 трлн 330 млрд сўм миқдорида компенсация ажратилиши режалаштирилган.
Аризалар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, маҳалладаги ижтимоий ходим ва 1140 телефон рақами орқали қабул қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter