Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғазо шифохонасида беморлар кислород етишмаслигидан вафот этяпти

Ғазо шифохонасида беморлар кислород етишмаслигидан вафот этяпти

Ғазо секторидаги «Аш-Шифа» касалонаси жонлантириш бўлимида бўлган 5 нафар бемор кислород етишмаслигидан вафот этди. Бу ҳақда  Al Hadath телеканали минтақа соғлиқни сақлаш вазирига таяниб хабар бермоқда.

Унинг айтишича, бундан ташқари 40 киши касалхонани тарк этмоқчи бўлган вақтда ҳужумга учраган.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин ЖССТ раҳбари Ғазо секторидаги «Аш-Шифа» касалхонасидаги вакили билан боғлана олмаганини маълум қилган эди.

Аввалроқ Эроннинг Тасним агентлиги «Аш-Шифа» касалхонаси электр таъминотидан бутунлай узилгани, Исроил ҳаво кучлари эса унинг атрофини оммавий ўққа тутаётгани ҳақида хабар берган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг