Ҳайдовчи автомобил бошқаруви пайти ухлаб қолган – Сирдарё вилояти ИИБ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Сирдарё вилоятида енгил ва юк автомобили иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 19 июн куни соат 05:30 ларда, Сардоба тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автойўлининг 931 километрида «Тошкент-Термиз» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган «Нексия 1» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси рул бошқаруви пайти ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, ўзи билан бир йўналишда йўл четида тўхтаб турган «MAN» русумли юк транспорт воситасига урилиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада «Нексия 1» автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси жароҳат олиб тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳозирда Сардоба тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter