Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчилар учун янги қулайликлар жорий этилди

Ҳайдовчилар учун янги қулайликлар жорий этилди

Янги тартибга кўра, ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларида бир қатор ўзгаришлар киритилди.

Жамоат транспорти йўлакларида ўзгаришлар:

Бугундан бошлаб, жамоат транспорти учун ажратилган «А» ҳарфли йўлакларда соат 23:00 дан 06:00 гача барча транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди. Ушбу чоралар жамоат транспорти ҳаракатини соддалаштиришга ёрдам беради.

«Тўхташ тақиқланган» ва «Тўхтаб туриш тақиқланган» белгиларининг қайта кўриб чиқилиши

«Тўхташ тақиқланган» ва «тўхтаб туриш тақиқланган» йўл белгиларининг ўрнатилиши қайта кўриб чиқилади. Зарурат бўлмаган жойлардаги ушбу белгилар олиб ташланади. Белги тагига амал қилиш вақти кўрсатилган қўшимча ахборот белгиларининг ўрнатилиши белгиланди. Масалан, «7:00–21:00» деб ёзилган бўлса, тақиқ фақат ушбу вақт оралиғидагина амал қилади.

Темирйўл кесишмаларида янги тартиб:

Темирйўл кесишмаларида мавжуд бўлган «Стоп» белгиларининг ўрнига бошқарилувчи светофорлар ўрнатилади. Бу ўзгариш ҳайдовчиларнинг беҳуда тўхтаб ўтишига барҳам бериб, йўл ўтказувчанлигини оширади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг