Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким ёрдамчилари Хитойга боради. Улар «камбағалликни тугатиш»ни ўрганишади

Ҳоким ёрдамчилари Хитойга боради. Улар «камбағалликни тугатиш»ни ўрганишади

Ўзбекистондаги мавжуд маҳаллаларда фаолият олиб бораётган 9 минг 400 нафар ҳоким ёрдамчилари «Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш» мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади.

Бу борада Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Хитойнинг «Chongqing» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур лойиҳанинг 2-босқичи доирасида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари шу йилнинг куз ойларида  Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўташи режалаштириляпти.

Мазкур амалиётни ўташ билан боғлиқ харажатлар «Chongqing» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг