Икки ўзбекистонлик бир нафар Қирғиз фуқаросини ўғирлаб, оиласидан пул талаб қилган
Икки нафар Ўзбекистон фуқароси бир нафар қирғизистонликни ўғирлаб, уни 5 ой гаровда ушлаб турган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди.
Маълумот қилинишича, жорий йилнинг 28 феврал куни Қирғизистон Республикаси фуқароси МХХга мурожаат қилиб, акасининг Ўзбекистонда номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, гаровда ушлаб турилганини маълум қилган.
Аниқланишича, фуқаро 2022 йилнинг 23 октябр куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ала-Буқа туманидаги «Баймак» назорат-ўтказиш пункти орқали алдов йўли билан Ўзбекистонга олиб ўтиб кетилган. Уни ўғирлаб кетган шахслар фуқарони 5 ой мобайнида гаровда ушлаб турган ва унинг озод этилиши эвазига яқин қариндошларидан 50 минг доллар талаб қилишган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 2023 йил 7 март куни ўғирлаб кетилган шахс Қирғизистонга етказилиб, қариндошларига топширилган.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Қирғизистон фуқаросини ўғирлаганликда гумон қилиб, Наманган вилоятида туғилган икки фуқарони қўлга олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter