Инфляция даражаси март ойида йиллик 8 фоизни ташкил этди – МБ
Марказий банкнинг «Пул кредит сиёсати шарҳи»га кўра, 2024 йилнинг I чорагида умумий инфляция даражаси пасайишда давом этиб, март ойида йиллик 8,0 фоизни ташкил этди.
Ушбу даврда нархи ошиши ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан пастроқ шаклланган товар ва хизматлар сони бўйича улуши истеъмол саватининг 67,8 фоизини ташкил этган.
МБ шарҳида таъкидланишича, инфляциянинг пасайишига асосий ҳиссани озиқ-овқат ва ноозиқовқат маҳсулотлари гуруҳлари қўшган.
«Бироқ, хизматлар инфляциясида аввалги чоракда кузатилган ўсиш 2024 йил I чорагида ҳам давом этди ва умумий инфляцияга оширувчи таъсир кўрсатди. Озиқ-овқат маҳсулотлари инфляциясининг пасайишига асосий истеъмолдаги айрим маҳсулотларнинг (буғдой ва ўсимлик ёғи) жаҳон нархлари ҳамда сабзавотлар нархлари барқарорлашиши ҳам таъсир қилди.
I чорак давомида озиқ-овқат гуруҳларидан мевалар, сақлаш ва логистика харажатларининг ортиши ҳамда ўтган йилги ҳосил аномал совуқ сабабли кам бўлганлиги туфайли умумий инфляцияга оширувчи таъсир кўрсатди», – дейилади манбада.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter