Июн ойида Мўғулистон президенти Ўзбекистонга келади
Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Мўғулистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасида икки давлат ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Музокаралар чоғида, шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштиришга ҳамда Мўғулистон президентининг жорий йил июнь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифига алоҳида эътибор қаратилган.
«Мўғулистон томони Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва қонунчилик соҳасини такомиллаштириш, миллий иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади», – дейилади хабарда.
Шу билан бирга, учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқаришдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.
Маданий-гуманитар ва туристик алмашинувларини фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter